«Мираки санаторияси» 1993 йилда ўз фаолиятини бошлаган. 2002 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациянинг № 12-9-сонли қарори билан «Мираки санаторияси» маъсулияти чекланган жамиятига айлантирилди.
Санатория Шаҳрисабз шаҳридан 30 км масофада Хисор тоғ тизмалари этагида, денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда Оқсув, Қорасув дарёлари ҳамда «Хисорак» сув омбори яқинида жойлашган, ҳавоси тоза ва зилол сувлари минг дардга даво, табиати гўзал иқлимий сиҳатгоҳдир.
Санатория майдони 20,5 га ни ташкил этади. Дам олувчилар истаган вақтларида бу сўлим гўшада сайр қилиб, сержило табиат бағрида дам олишлари мумкин.
Санатория, юқори нафас йўллари, юрак қон-томир, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб тизими, ошқозон-ичак касалликларини даволашга ихтисослашган. шунингдек, бошка санаторияларда учрамайдиган- замонавий ва халк табобати уйгунлигида кандли диабетни даволаш ва кандли диабетда узини назорат килишни ургатиш мактаби хам ташкил этилган.
Инфраструктураси:
• даволаш биноси
• бассейн
• сауна
• кутубхона
• интернет WI-FI
• машиналар тураргохи
• тренажор зали
• ёзги спорт майдончаси
• фитобар
• чойхона
• кичик сув хавзаси
Яна бу ерда кичик бозорча жойлашган бўлиб, дам олувчилар бозорчадан маҳаллий аҳоли томонидан етиштирилган ўзлари истаган янги узилган сархил меваларни харид қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, санаторияда маданий-маърифий ишлар йўлга қўйилган. Жумладан санаториянинг клубида:
• кинофильмлар намойиш этилади;
• мунтазам равишда концертлар уюштирилади;
• турли спорт турнирлари ўтказилади.
Шу билан бир қаторда, санаторияда Республикамиз шаҳар ва вилоятларидан келган аҳоли учун амбулатор даволаш, мутахассислар маслаҳати ва ташхис қўйиш бўйича қўшимча пуллик хизматлар йўлга қўйилган.
Санаторияда ички туризм ҳам йўлга қўйилган. . Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг турли зиёратгоҳ қадамжоларига саёҳатлар ташкил этилган.
Санаторияда соғлом овқатланишни ташкил қилиш мақсадида даволанувчилар ташхисига биноан даволаш шифокорлари ва парҳез шифокори кўрсатмаси асосида парҳез столлари ташкил қилинади.
Санаторияда дам олувчилар учун бир кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрлар асосида ошхонада таомлар тайёрлаш учун бир ҳафталик таомнома тузилади. Дам олувчиларни бир кун олдин берган буюртмалари асосида таомлар тайёрланади. Йил давомида дам олувчиларга ҳар доим сут маҳсулотлари, сабзавот ва мева маҳсулотлари ҳамда турли мавсумий салатлар бериб борилади.
• Ҳудуди (харитаси)
• Фойдали маълумотлар (лицензия, сертификат)
• Ҳамкорлик учун ( керакли ҳужжатлар ва бланкалар нусхалари)
• Ички тартиб қоидалар (иш соатлари, дам олувчилар ўзлари билан олиб келишлари керак бўладиган хужжатлар, регистрациядан ўтиш, Ўзбекистон фуқаролари, чет элликлар ва 14 ёшдан кичик бўлганлар учун нархлар, даволанувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, санаториянинг хизматлари ва зиммасига олган вазифалари)
• Саволларга жавоблар
• Бизнинг ишчи ходимларимиз
• Хизмат турлари