Овқатланиш зали, бар ва чойхона
Мираки санаториясида кўркам ва шинам катта овқатланиш зали,бар ва чойхонаси ўзининг ширин таомлари билан даволанувчиларни хушнуд этади.Санаторияни тарк этмаган ҳолда аждодларимиздан сақланиб қолган миллий таомларимиздан тановул қилиб лаззатланиш имкониятига эгасиз.
Овқатланиш зали
Овқатланиш зали 300 ўринга мўлжалланган.Залдан ташқарида ўчоқ ,қозон ўрнатилган бўлиб ,сизга севимли машғулот сифатида овқат қилиб тановул қилиш имкони бор.
Сизга буюртма асосида таомларимиз тақдим этилади.Шунингдек, Санатория ҳовлисида кичик сув ҳавзаси бўлиб, унда балиқ овлаб ейишингиз мумкин.
Менюмиз таомларга бой бўлиб,унда қовурилган,димланган,товуқли,гўштли ҳамда ўчоқ тандирда турли ҳил кўринишдаги таомлар тайёрланади.
Энди пиширилган иссиққина булочка,янги узилган мевалар ҳам дастурхонга тортилади.
Чойхона
Очиқ ҳавода ҳовуз бўйида жойлашган бўлиб,миллий таомлар пиширилади,балиқ ўчоқда қовурилиб берилади.
Яшил табиатда лаззатланиш имконияти бор.
Бар
Шамол ўнгида жойлашган бўлиб, шабадада мазза қилиб овқатланасиз.Ўзига хослиги шундаки шифобахш ўтлардан дамланган ҳар хил чойлар ичишингиз мумкин.